Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон хотин-қизларини табриклади
Жамият
−
06 Март 1449 2 дақиқа
Бугун, 6 март куни Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.
“Инсон ҳаётини, жамият тараққиётини хотин-қизларсиз, уларнинг эзгу фазилатларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Биз сизларнинг тимсолингизда Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлиб, майдонга чиқаётган 22 миллион ёш авлодни оналик меҳри билан тарбиялаб, вояга етказган буюк бир кучни кўрамиз.
Сизлар тадбиркор, олим, муаллим, шифокор, муҳандис, давлат ва жамоат арбоби, бир сўз билан айтганда, хонадонларимиз фариштаси, оила ва жамият таянчи, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз”, дейди давлат раҳбари.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатини таъминлаш, муаммоларини ҳал қилиш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани таъкидланган.
Барча қонун, фармон ва қарорларни қабул қилишда гендер масаласи бўйича ҳуқуқий механизмлар жорий этилган. Энди хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсири баҳоланмай туриб, бирорта қонун қабул қилинмайди.
Яратилган кенг имконият ва шароитлар ҳисобига 230 мингга яқин тадбиркор аёллар синфи шаклланган, миришкор фермер аёллар 12 минг нафардан ошди. Илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшаётган олималар 6 минг нафардан ошди. Ўтган йили дунё ареналарида шижоатли ўзбекистонлик қизлар 167 та олтин, 193 та кумуш, 243 та бронза медалини қўлга киритди.
Хотин-қизлар ҳаётидаги ана шундай катта ўзгаришлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқнинг “Парламентдаги аёллар” рейтингида 92 поғона юқорилаб, 36-ўринни эгаллади. “Гендер тенглик ва бошқарув” индексида 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилди. Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” индексида эса ўз позициясини 43 поғонага яхшилаб, 48-ўринга чиқди.
Live
Барчаси