Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга боради
Жамият
−
10:08 3256 1 дақиқа
Бугун, 18 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум қилинишича, икки кунлик сафар давомида жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш, янгиларини ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, давлат раҳбари Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиши ҳамда ифторлик маросимида иштирок этганди. Тадбир аввалида давлат раҳбари бутун Ўзбекистон халқини муборак Рамазон ойи билан яна бир бор чин қалбдан табриклаган. Шу улуғ айём кунларига барчани тинч-омон, соғ-саломат етказгани учун Аллоҳ таолога беҳад шукроналар айтилган.