Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт соҳаси ходимларини тақдирлади
Жамият
−
09 Ноябрь 6323 9 дақиқа
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Фармонга кўра, улар мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими ва фармацевтикани ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини муваффақиятли таъминлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан диагностика ва даволаш амалиётида замонавий, юксак технологик усулларни кенг қўллаш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мукофотланган.
“Фидокорона хизматлари учун” ордени
- Каромат Абдуназарова –Пахтакор туманидаги “Мингчинор” оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Жиззах вилояти;
- Бахтиёр Бердалиевич Эргашев – Республика перинатал марказининг чақалоқлар неонатал хирургияси бўлими мудири.
“Меҳнат шуҳрати” ордени
- Махаммат Мамирович Зияев – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошлоқ тумани бўлими ҳайдовчиси, Фарғона вилояти;
- Шуҳрат Боисович Иргашев –Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази превентив тиббиёт–валеология асослари кафедраси профессори;
- Раъно Абдуллаевна Ёқубова – Тупроққалъа туманидаги “Шихлар” оилавий шифокорлик пункти мудири, Хоразм вилояти.
I даражали “Соғлом авлод учун” ордени
- Абдигаффар Гадаев - Тошкент давлат тиббиёт университетининг оилавий тиббиётда ички касалликлар кафедраси профессори;
- Мелс Кабулов – Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг хирургик касалликлар ва трансплантология кафедраси профессори.
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени
- Кимиё Кушановна Абдусаломова – Кўкдала туманидаги “Гулистон” оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Қашқадарё вилояти;
- Мурод Турғунович Акбаров – Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг анестезиология-реанимация бўлими мудири;
- Марҳабохон Носировна Алиева – Олтиариқ туманидаги 89-оилавий поликлиникаси мудири, Фарғона вилояти;
- Исоқул Сайидқулович Ғаффоров – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Пайариқ тумани бўлими “Челак” пункти ҳайдовчиси, Самарқанд вилояти;
- Додар Раҳимовна Жабборова – Яшнобод туманидаги “Лор мама” хусусий клиникаси бош шифокори, Тошкент шаҳри;
- Индира Оралбаевна Еримбетова – Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказининг онкогематология бўлими мудири;
- Барнохон Анваровна Исақова – Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими педиатри, Андижон вилояти;
- Замира Аннақуловна Нурова – Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз филиали тиббий биология ва гистология кафедраси мудири, Сурхондарё вилояти;
- Баҳодир Баҳронович Раҳимов – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Хатирчи тумани бўлими ҳайдовчиси, Навоий вилояти;
- Зебо Исроиловна Суярова – Нуробод тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири, Самарқанд вилояти.
I даражали “Саломатлик” ордени
- Рисолат Содиқовна Ғуломова - Сайхунобод туманидаги 21-оилавий поликлиникаси патронаж дояси, Сирдарё вилояти;
- Абдуқаюм Абдуҳалилович Назаров – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Янги Наманган тумани бўлими фельдшери, Наманган вилояти.
II даражали “Саломатлик” ордени
- Жамила Озодовна Алиева – Хива шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокор-онкогинекологи, Хоразм вилояти;
- Нусратжон Амилжонович Алимжонов – Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг эндокрин хирургия бўлими мудири;
- Уйғун Учқунович Олтибоев – Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими мудири;
- Орифжон Неъматжонович Аҳмаджонов – Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг анестезиология ва реанимация бўлими мудири;
- Муҳамедзариф Муҳамед Кабирович Баҳодирхонов – Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг операция бўлими мудири;
- Меҳринисо Абдулҳамидовна Жумаева - Қумқўрғон туманлараро перинатал марказининг чақалоқлар реанимацияси бўлими мудири, Сурхондарё вилояти;
- Жавоҳир Озодбоевич Жуманиёзов – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг эндоскопия бўлими мудири;
- Пухарбай Қазакбаевич Есенбаев – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қонликўл тумани бўлими автокорхонаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси;
- Ражаббуви Бийжановна Имомбердиева – Чирчиқ шаҳридаги “Дилчеҳра” хусусий клиникаси раҳбари, Тошкент вилояти
- Дониёр Олтинович Қурбонов – Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мудири, Бухоро вилояти;
- Ҳошим Нарзимуродович Қурбонов – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бахмал тумани бўлими ҳайдовчиси, Жиззах вилояти;
- Эхтибор Шукруллоевна Мавлонова – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Зарафшон шаҳар бўлими шифокори, Навоий вилояти
- Гулпаршин Имомаддиновна Мадреймова – Тахтакўпир туманидаги “А.Одилов” оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Қорақалпоғистон Республикаси;
- Маҳкамжон Козимович Маҳкамов – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг қон томир нейрохирургияси бўлими мудири;
- Анвар Самарович Очилов – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах вилояти филиали анестезиология-реанимация бўлими мудири;
- Марина Юревна Решетняк – Яккасарой туманидаги 58-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Тошкент шаҳри;
- Бахт Ерашимович Рустамов – “Эзгу ният” кўп тармоқли тиббиёт марказининг юрак-қон томир жарроҳи, Тошкент шаҳри;
- Гулнора Алобидиновна Сатторова – Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг проктология бўлими жарроҳи;
- Суннатулла Сатторович Сафаров – Иштихон тумани соғлиқни сақлаш бўлими мудири, Самарқанд вилояти;
- Равшан Панжиевич Тўлаков – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё вилояти филиали директори;
- Қосимжон Холмирзаевич Умурзоқов – Андижон шаҳридаги “Great Medical” масъулияти чекланган жамияти шифокори, Андижон вилояти;
- Баҳодир Равшанович Ҳотамов – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Ғиждувон тумани бўлими “Оғитма” пункти ҳайдовчиси, Бухоро вилояти.
“Дўстлик” ордени билан
- Нигина Жаҳангир қизи Абас-зада – UNFPA ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили;
- Комилжон Жўраевич Авазов – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Шаҳрисабз тумани бўлими ҳайдовчиси, Қашқадарё вилояти;
- Раъно Шодибоевна Отажанова – Мирзачўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти;
- Татяна Александровна Варфоломеева – У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий асаб касалхонаси бўлим мудири;
- Гулнора Муродбоевна Жайбергенова – Қораўзак тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими неонатологи, Қорақалпоғистон Республикаси;
- Корнелия Бекер – Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси соғлиқни сақлаш дастури директори;
- Обейд Мустафа – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг кардиохирургия бўлими мудири ;
- Рехина Мария Кастилло Родригес – UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари;
- Санкавес Дмитрий - Беларусь Республикаси “Она ва бола” илмий-амалий марказининг болалар анестезиология-реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи;
- Людмила Вячеславовна Сухова – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бўстонлиқ тумани бўлими катта фельдшери, Тошкент вилояти;
- Дилфуза Мамадалиевна Турдалиева – Поп туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи катта ҳамшираси, Наманган вилояти;
- Халак-Дина Ашина – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари;
- Сулаймонқул Ибрагимович Юсупов – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Сирдарё вилояти филиали ҳайдовчиси.
“Соғлом турмуш” медали
- Муқаддас Биноевна Авазова – Ангор туманидаги “Қ.Тулаков” оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Сурхондарё вилояти;
- Зоир Йўлдошевич Жуманов – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Гурлан тумани бўлими ҳайдовчиси, Хоразм вилояти;
- Садоқат Ўктамовна Жўраева – Навоий шаҳридаги “Logo Effect Sadoqat” имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган хусусий муассасаси раҳбари, Навоий вилояти;
- Санобар Қурбонбоевна Қамбарова – Сардоба туманидаги 26-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Сирдарё вилояти;
- Ҳулкархон Садриддиновна Камолова – Янгиқўрғон туманидаги 61-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Наманган вилояти;
- Комил Олимжонович Каримов – Паркент туманидаги 44-оилавий поликлиникаси мудири, Тошкент вилояти;
- Радха Раҳматуллаевна Қурбонова – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали чақалоқлар реанимацияси бўлими мудири;
- Мунира Қаҳрамоновна Қўчқорова – Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директорининг ўринбосари;
- Шаҳноза Зокировна Мавлонова – Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий лабораторияси мудири;
- Эркиной Қозиевна Маримова – Беруний тумани тиббиёт бирлашмасининг чақалоқлар бўлими мудири, Қорақалпоғистон Республикаси;
- Нодира Толибовна Меҳмоналиева – Данғара туманидаги 31-оилавий поликлиникаси мудири, Фарғона вилояти;
- Адолат Отабоевна Полвонова – Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими катта ҳамшираси, Хоразм вилояти;
- Мамлакат Икромовна Ражабова – Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси, Бухоро вилояти;
- Нуриддин Сараевич Тошбоев – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг стратегик режалаштириш, ахборот-таҳлил ва ижро интизоми бўлими бошлиғи;
- Баҳром Яминович Умаров - Андижон вилояти фтизиатрия клиник шифохонасининг даволаш бўлими фтизиатри;
- Рўзиқул Анорқулович Фозилбеков – Тошкент шаҳридаги “Akfa medline” клиникасининг гинекология бўлими мудири;
- Гулнора Жасуровна Йўлдошева – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Жиззах вилояти филиали шифокори;
- Саминжон Абсатторович Юсупов – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қуйи Чирчиқ тумани бўлими ҳайдовчиси, Тошкент вилояти;
- Феруза Нуриддиновна Яхшилиқова – Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси, Самарқанд вилояти.
“Келажак бунёдкори” медали
- Эдвард Эрикович Аҳмадиев – Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг акушер-гинекологи;
- Камолиддин Алишер ўғли Олимжонов – Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг трансплантация бўлими шифокор-гематологи;
- Дониёрбек Бахтиёр ўғли Ражабов – Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг лор шифокори.
“Шуҳрат” медали
- Муҳаббат Холматовна Аширова – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Юнусобод тумани бўлими шифокори, Тошкент шаҳри;
- Абдуғаффор Ғуломович Ашуров – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Чуст тумани бўлими “Ахча” пункти ҳайдовчиси, Наманган вилояти;
- Дилшода Раббимовна Жабборова – Нурота туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи хўжалик бекаси, Навоий вилояти;
- Насридинбек Расулович Ибрагимов – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Андижон вилояти филиали ҳайдовчиси;
- Рўзимурод Эломонович Казаков – Косон туманидаги “Андабозор” оилавий шифокорлик пункти ўрта тиббиёт ходими, Қашқадарё вилояти;
- Мавлуда Разиковна Қурбонова – “Бухоро дори-дармон” масъулияти чекланган жамиятининг 1-марказий дорихонаси бўлим бошлиғи, Бухоро вилояти;
- Аброрхон Саидмусаевич Маҳмудов – Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг реанимация ва интенсив терапия бўлими мудири;
- Умид Миркомил ўғли Мирзаидов – “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офисининг гуруҳ раҳбари
- Фурқатжон Носибжонович Самадов – Болалар миллий тиббиёт марказининг неврология бўлими шифокор-неврологи;
- Аҳрор Зувайдилло ўғли Сафаров – Миллий тиббиёт марказининг трансплантология ва ангиохирургия бўлими мудири;
- Алижон Турсунбоевич Султонов – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошкент шаҳар филиали ҳайдовчиси;
- Шерзод Холмаматович Тошмаматов – Гулистон тиббиёт кластерининг нефрология-гемодиализ бўлими шифокори, Сирдарё вилояти
- Севара Орифжон қизи Темирова – Қўшработ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж дояси, Самарқанд вилояти;
- Ҳусниддин Нумонжонович Тошбоев – Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Фарғона вилояти;
- Бобур Ботир ўғли Тўраев – Тошкент давлат тиббиёт университетининг болалар кўп тармоқли клиникаси кардиохирургия бўлими кардиожарроҳи;
- Илҳомжон Камолович Турсунқулов – Миллий тиббиёт марказининг интервенцион аритмология бўлими мудири;
- Ҳасанжон Шавкатович Ҳусанбоев – Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг операция бўлими офтальмологи;
- Кенжа Гулбоевич Эламонов – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Узун тумани бўлими ҳайдовчиси, Сурхондарё вилояти;
- Азиз Раҳимбердиевич Эсонов – Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг реанимация ва интенсив терапия бўлими мудири
- Муфаззалхон Шокировна Йўлдoшева - Хўжаобод туманидаги “Тўраобод” оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Андижон вилояти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари куни муносабати билан уларга табрик йўллаганди.
Live
Барчаси