Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

Жамият

image

Бугун, 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Минск шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Беларусь пойтахтининг халқаро аэропортида давлат раҳбарини Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчин, Ташқи ишлар вазири Максим Риженков ҳамда бошқа расмийлар кутиб олган.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилган ва фахрий қоровул саф тортган.

Ташриф дастурига мувофиқ, 9 июль куни олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг