Шавкат Мирзиёев араб давлатларини исломофобияга қарши курашишга чақирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кўрфаз араб давлатлари исломофобияга қарши биргаликда курашишни таклиф қилди. У бу ҳақда кеча, 19 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” олий даражадаги биринчи саммитида сўз очди. 

“Биз дунёда кузатилаётган исломофобия ҳолатлари билан биргаликда курашишимиз ва бу борада Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида амалий қадамлар қўйишимиз керак”, дейди давлат раҳбари.

Мирзиёевнинг фикрича, ушбу ташкилотнинг масъулияти ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш вақти келган. 

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари, терроризм, экстремизм, радикализм ва наркотрафикка қарши курашиш, мамлакатлар ёшларини бу каби хавф-хатарлар Интернет ва бошқа воситалар орқали тарқалишидан асраш борасида алоқаларни кучайтиришни даврнинг ўзи талаб қилаётганини урғулади. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 4 июль куни Швецияда Қуръоннинг ёқиб юборилишини қоралаб, буни ёвуз ҳаракат деб атаган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made