Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Қирғизистонга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Қирғизистонга ташриф билан боради. Бу ҳақда Қирғизистон Жўқорғу кенешининг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Ортиқбоев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ташриф доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур халқаро шартномалар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири В.Норов бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил 3 ноябрда Бишкек шаҳрига ташрифи чоғида имзоланган. Бу ҳақдаги қонунлар Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 14 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2022 йил 18 ноябрда маъқулланган. Уларни ратификация қилиш бўйича Қирғизистон қонунларини Қирғизистон Республикаси Президенти 2022 йил 29 ноябрда имзолаган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг