Шавкат Мирзиёев 74 ёшга тўлган Матвиенкони телефонда табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 апрель куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали гаплашиб, уни 74 ёшга тўлгани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Улар фаол парламентлараро алмашинувларни давом эттириш ва олий даражадаги келишувларни амалга оширишда иштирок этишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритган.

Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги, шу жумладан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги сермаҳсул ҳамкорлик жадаллашиб бораётгани, Ўзбекистон-Россия дўстлик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Валентина Матвиенко Россия Федерал Мажлиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг