Шартлари бор... Қозоғистон Ўзбекистон билан авиақатновларни тиклаяпти

Олам

image

Қозоғистон томони ушбу мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарорлашгани сабабли қатор давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон билан мунтазам авиарейсларни тиклашга қарор қилади. Бу ҳақда Қозоғистон транспорт соҳаси бош санитар врачи Садвакас Байгабулов маълум қилди.

"Халқаро рейсларни қайта тиклаш тўғрисида қарорлар босқичма-босқич кўриб чиқилмоқда ва қабул қилинмоқда. Ушбу қарорларни ҳисобга олган ҳолда халқаро рейсларни қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилади", деди Байгабулов бугун, 26 июнь куни бўлиб ўтган брифингда.

Шу билан бирга, Байгабулов журналистларга Қозоғистон биринчи ва иккинчи тоифадаги мамлакатлар рўйхатини кенгайтирганини ва улар билан мунтазам парвозларни қайта тиклаш режалаштирилганини айтди.

"Биринчи тоифага Венгрия, Ҳиндистон, Германия, Чехия, Малайзия киради. Биринчи тоифадаги мамлакатлардан келган йўловчилар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Таъкидлаш жоизки, биринчи тоифага Хитой, Жанубий Корея, Япония, Грузия ва Таиланд киритилган", деди у брифинг чоғида.

Расмийнинг таъкидлашича, Миср, Украина, Польша, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон иккинчи тоифадаги мамлакатлар қаторига киритилган.

Байгабуловнинг таъкидлашича, COVID-19 йўқлиги тўғрисидаги сертификати бўлган йўловчиларга ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди.

"Агар сертификат бўлмаса, у ҳолда санитария-карантин пунктлари мутахассисларига 48 соат ичида ПЦР-таҳлиллар тўғрисида хабар берилади ёки у 14 кунлик уй карантинидан ўтиши керак бўлади", деди шифокор.

Унинг эслатишича, COVID-19 йўқлиги тўғрисидаги сертификат олинган кундан бошлаб беш кун давомида амал қилади.

Биринчи ва иккинчи даражага киритилмаган мамлакатларнинг учинчи тоифалари учун парвозлар тақиқланади.

16 март куни Қозоғистонда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилиши билан мамлакатдаги мунтазам ҳаво қатнови тўхтатилди. 11 май куни Қозоғистонда фавқулодда ҳолат бекор қилинди.

20 июнь куни Қозоғистон халқаро қатновларни босқичма-босқич қайта бошлади, 25 майдан бошлаб барча ички рейслар тикланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 19 750 нафар одам коронавирусга чалинди. Улардан 12 220 нафари соғайган бўлса, 140 бемор оламдан ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон авиақатнов

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг