Шарифа Давронова Осиё чемпионига айланди
Спорт
−
14 Октябрь 2022
4529Бугун, 14 октябрь куни Кувайтда бўлиб ўтаётган енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Шарифа Давронова чемпионликни қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
Шарифа Давронова енгил атлетиканинг узунликка сакраш йўналишида баҳсларда иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик спортчи 6,06 метр натижа билан ғолибликни қўлга киритди. Шу билан биргаликда Давронова ўзининг шахсий рекордини ўрнатди.
Узунликка сакраш баҳсларида қатнашган яна бир ўзбекистонлик спортчи Хушноза Шавкатова 5,78 метр натижа билан тўртинчи ўринга жойлашди.
Эслатиб ўтамиз, Шарифа Давронова Колумбияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғалаба қозонган эди. Шунингдек, Шарифа Ислом бирдалиги ўйинларининг ҳам ғолибаси ҳисобланади.
LiveБарчаси