Шантаж орқали 150 минг “кўк”ида талаб қилган шахс ушланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 31 январь куни, Марғилон шаҳарида яшовчи, 34 ёшли А.А. Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиган. У мурожаатида номаълум шахс Telegram мессенжери орқали шахсий видео тасвирларини ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан 150 000 АҚШ долларини талаб қилаётганлигини айтган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

3 февраль куни, Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳарда яшовчи, 31 ёшли фуқаро Қ.Ш. аризачи А.А.дан Қўқон шаҳар Туркистон кўчасида жойлашган савдо дўкони ёнида, 20 000 АҚШ долларини олган вақтида, далилий ашё билан ушланган.

Ҳозирда, Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона шантаж

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг