Шакира ЖЧдан қанча даромад олгани маълум бўлди
Спорт
−
23 июл 33802 1 дақиқа
Колумбиялик машҳур хонанда Шакира 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида тижорий ҳамкорликлар ва реклама лойиҳалари орқали 17,5 миллион евро миқдорда даромад олди. Бу ҳақида “Daily Mirror” нашри хабар берди.
Манбага кўра, хонанда турнир даврида турли брендлар билан ҳамкорлик, реклама кампаниялари ва ҳомийлик шартномалари ҳисобидан тахминан 17,5 миллион евро ишлаб топган. Жаҳон чемпионати каби йирик спорт мусобақалари нафақат футболчилар, балки дунёга машҳур санъаткорлар учун ҳам катта тижорий имкониятлар яратган. Шакира ҳам ушбу даврда халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилиб, ўзининг юқори медиа қийматини яна бир бор намоён этган.
Колумбиялик юлдуз дастлаб Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида чиқиш қилди ва катта шов-шувларга сабаб бўлди. Кейинчалик FIFA колумбиялик юлдузни турнирнинг финал баҳсидаги шоусига ҳам таклиф қилди.
Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган финал учрашувининг танаффус пайтида Шакирадан ташқари канадалик хонанда Жастин Бибер, Жанубий Кореянинг BTS поп гуруҳи ва америкалик машҳур хонанда Мадонна ҳам иштирок этди.
Live
Барчаси