Шакира ЖЧ очилишида чиқиш қилади
Спорт
−
08:11 4179 1 дақиқа
Колумбиялик қўшиқчи Шакира FIFA Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида чиқиш қилади. Бу ҳақида FIFA хабар берди.
Манбага кўра, Шакира жорий йилнинг 11 июнь куни Мексика шаҳридаги “Ацтеке” стадионида Бурна Бой билан биргаликда 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий қўшиғи “Даи Даи”ни ижро этади. Шу куни турнирнинг илк учрашуви – Мексика ва Жанубий Африка терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
Мексикадаги шоуда колумбиялик реггетон ижрочиси Ж. Балвин ҳамда жанубий африкалик хонанда Тула ҳам иштирок этади.
Очилиш тадбирлари мезбон давлатлар – АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказиладиган дастлабки ўйинлардан олдин ташкил этилади.
Канадада эса жорий йилнинг 12 июнь куни Торонто шаҳридаги стадионда Канада ва Босния ва Герцеговина ўйини олдидан Майкл Бубле ва Аланис Мориссетт чиқиш қилади.
АҚШдаги очилиш дастури 13 июнь куни Лос-Анжелесдаги “Соу-Фай” стадионида АҚШ ва Парагвай ўйини олдидан Кэти Перри ва рэпер Фьючер иштирокида бўлиб ўтади.
Шунингдек, Шакира 19 июль куни бўладиган Жаҳон чемпионати финалида Мадонна ва BTS билан биргаликда танаффус шоуда ҳам бош ижрочилардан бири бўлади.
Live
Барчаси