Шакира Пикега фарзандларидан “воз кечиши” учун пул таклиф қилди

Спорт

image

“Барселона” футболчиси Жерар Пике ва колумбиялик хонанда Шакира фарзандлари ким билан яшаши борасида келиша олмаяпти. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, қўшиқчи “Барселона” ҳимоячиси билан ажрашгандан сўнг, икки фарзанди ўзи билан биргаликда Маямида яшашини хоҳлайди. Шакира Пикега болаларнинг барча харажатларини зиммасига олишни ва уларнинг АҚШга кўчиб ўтишини ташкил қилишни таклиф этган. Шунингдек, колумбиялик хонанда Жерарга тахминан 2,5 миллион евро пул ҳам бермоқчи. Бу эса Пикега Испаниядаги ҳуқуқий муаммолар туфайли юзага келган қарзларини қоплаш учун етади. 

Қайд этилишича, Шакира Пикега фарзандларининг тарбияланиши учун 1 цент ҳам тўлмаслиги тўғрисида ваъда берган. Қолаверса, “Барса” ҳимоячиси фарзандларини кўриш учун Маямига 5 марта бориши ва ёзги таътилни улар билан биргаликда ўтказиши мумкин. Ҳозирча Пике Шакиранинг барча таклифларини рад этган.

Аввалроқ, Шакира Пикенинг шахсий ҳаётига боғлиқ маълумотларни оммага ошкор қилиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг