Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитой устидан ғалаба қозонди
Спорт
−
19:10 1524 1 дақиқа
Бугун, 23 сентябрь куни Самарқанд шаҳри мезбонлигидаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 7-тур учрашувлари якунланди. Унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Хитой жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси – Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев ўз партияларида ғалаба қозонган бўлса, Жавоҳир Синдоров ва Муҳиддин Мадаминов рақиблари билан дуранг ўйнади. Шу тариқа, жамоавий ҳисобда Ўзбекистон Хитой устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим очколарни қўлга киритди.
Айни пайтда Самарқандда ўтказилаётган шахмат Олимпиадасининг навбатдаги босқичи якунларига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 14 очко билан умумий рейтингда пешқадамлик қилмоқда. Хитой 11 очко билан иккинчи, Арманистон эса 11 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Live
Барчаси