Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласидаги ваколатидан воз кечди
Олам
−
09 Январь 2020 8063 1 дақиқа
Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг америкалик рафиқаси Меган Маркл уларга унвони бўйича ажратилган молиявий маблағлардан воз кечиб, ўзлари меҳнат қилишга қарор қилди.
“Кўп ой давомида ўйлаб ва мулоҳаза юритиб мана шу институт (монархия) ичида аста-секин янги прогрессив ролга ўтишга қарор қилдик. Биз қироллик оиласининг “юқори мартабали” аъзолари олдида ҳисобдорликдан қутилиш ва молиявий мустақил бўлиш учун четга чиқмоқчимиз. Шу билан бирга қиролича Зоти Олияларини тўлиқ қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, деган Сассекс герцог ва герцогиняси.
Афтидан, Меган Маркл турмуш ўртоғини Америкада яшашга кўндирган кўринади. Улар эндиликда вақтини океан орти ва Британияда ўтказишини маълум қилган.
“Энди биз қиролича, миллатлар бирлиги ва биз ҳомийлигимиздаги ташкилотларни ҳурмат қилишни давом эттириб, вақтимизни Буюк Британия ва Шимолий Америка ўртасида бўлишга қарор қилдик”, дейишган шаҳзода Гарри ва Меган Маркл.
Қироллик оиласининг расмий ҳаражатлари ҳукумат ажратадиган “суверен грант” ҳисобидан қопланади. Грант тожга ва ҳукуматга тегишли кўп миллиартли мулклардан келган даромад ҳисобидан шакиллантирилади.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март