Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл иккинчи бор ота-она бўлди 

Олам

image

Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл жорий йилнинг 4 июнь куни иккинчи марта ота-она бўлишди. Сассекс герцоги ва герцогиняси томонидан ташкил этилган Archewell жамоат ташкилотининг веб-сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, қизалоққа Лилибет Диана деб исм қўйилган.  

Ворисликка саккизинчи ўринни эгаллаган қизалоқ шаҳзода Гарри ва Меган Маркл бир йилдан ортиқ яшаган Санта-Барбара (Калифорния штати) шаҳри шифохонасида туғилган. Хабарда айтилишича, чақалоқ туғилганда вазни 3,5 кг бўлган. 

“Ҳозирда она ҳам, бола ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда, улар аллақачон уйда”, дейилган хабарда 

Таъкидланишича, болага Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва шаҳзода Гаррининг онаси — малика Диана шарафига Лилибет Диана дея исм қўйилган. Маълум бўлишича, Елизавета II ни тор оилавий доирада Лилибет дея чақиришади. 

“4 июнь куни қизимиз Лили дунёга келди. У биз тасаввур қилганимиздан ҳам каттароқ”, деган Гарри ва Меган. 

Маълумот ўрнида, ҳозирда шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Санта-Барбара шаҳрида яшайди. Уларнинг илк фарзанди Арчи 2019 йил 6 майда дунёга келган. 

2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Меган Маркл Гарри

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг