Шаҳзода Гарри ва Меган ажрашиши мумкинми?
Олам
−
04 Август 2021
9599Буюк Британия қироллиги фотографи Кент Гэвин шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг никоҳи ҳалокатга учрашига ишонади. Бу ҳақда “Insider” нашри хабар бермоқда.
Фотографнинг сўзларига кўра, у Гарри ва Меган 2017 йилда унаштирув ҳақида хабар беришганда, жуфтликнинг муносабатлари “қироллик ҳаёти босимига” дош бера олиши ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлмаган.
“Гарри Меганга уйланиши ҳақида эълон қилинганда, мен ҳамкасбларимга ва бир нечта одамларга айтгандим: “Мен бу никоҳга уч йил ҳам бермайман”, дейди у.
Гэвин, шунингдек, иккинчи фарзанднинг туғилиши бу никоҳни сақлаб қолиши даргумонлигини таъкидлаган.
Нашрга кўра, Гэвиннинг башорати нотўғри бўлиб чиқди, чунки Меган ва Гарри жорий йилнинг май ойида тўйларининг уч йиллигини нишонлади. Бироқ, фотограф эртами-кечми ушбу никоҳ барибир барҳам топишига ишонади.
Маълумот ўрнида, Кент Гэвин кўп йиллар давомида қироллик фотографи бўлган ва у фаолиятининг кўп қисмини Гаррининг онаси — малика Диананинг ҳаётини ҳужжатлаштириш билан ўтказган.
Аввалроқ, шаҳзода Гарри 4 та китоб чиқармоқчи экани, улардан бири Елизавета II вафотидан сўнг нашр этилиши ҳақида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, ҳозирда шаҳзода Гарри рафиқаси ва икки фарзанди билан Санта-Барбара (АҚШ) шаҳрида яшайди. 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилганди.