“Шаҳзода” Ҳамид Ўзбекистонга келади
Спорт
−
08 Ноябрь 2023
4915Британиялик боксчи, WBO,IBF,WBC ва IBO йўналиши бўйича енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Насим Ҳамид Ўзбекистонга келадиган бўлди. Бу ҳақда Бутунжаҳон бокс конфедерацияси (WBC) ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Тезлиги, аниқ зарбалари ва жанг вактида рақсга тушиши билан танилган Ҳамид Тошкентда WBC'нинг 61-конвенцияси муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этади.
Маълумот учун, 49 ёшли Насим Ҳамид профбоксга 1992 йилда қадам қўйган. Профрингда умумий 37 та жанг ўтказиб, 36 тасида рақибларидан устун келган. 1 та жангда эса имкониятни бой берган. Хамид 2002 йилда профессионал фаолиятини якунлаган. Ҳамид жанглари ҳақиқий шоуга айланиб кетгани ва ҳатто машғулотларда ҳам рақсга тушгани учун “Шаҳзода” лақабини олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WBC президенти Маурисио Сулаймон 8 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистонга етиб келгани ҳақида хабар берилганди. WBC'нинг 60 йиллик юбилейи доирасидаги тадбирларда бир қатор бокс юлдузлари ва блогерлар қатнашиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь