Шаҳрисабзда “ГАИ” одам уриб юборгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Жамият

image

Бугун, 28 январь куни ижтимоий тармоқда Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. ЙҲХББ Мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

Видео ўрганилганда, кеча, 27 январь куни Шаҳрисабз тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари Э.Қўзиев ва М.Дониёров белгиланган тақсимот асосида, Чоршанбе қўрғончаси ҳудудида хизмат оли бораётган бўлган.

Улар автомобиль йўлида ўрнатилган 3.27. “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб турган бир-неча ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситаларини планшет ёрдамида суратга олиб, қоидабузарлик учун тегишли тартибда чора кўрган.

Бироқ автомобиллар ҳайдовчилари томонидан кўрилган чорага эътироз билдирилиши сабаб атрофдаги бошқа ҳайдовчилар ҳам тўпланган.

“Фуқаролар томонидан олинган видео тасвирга “Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди” сарлавҳаси нотўғри берилиб, норасмий саҳифаларда асоссиз тарқатилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрисабз

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг