Шаҳрисабзда 96 йиллик мактабнинг томи қулаб тушди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги 6-мактабнинг ҳали ҳам фойдаланишда бўлган биноси томи қулаб тушгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, Шаҳрисабз шаҳридаги 6-сонли мактабнинг 1926 йилда лой пахсадан қурилган биноси ўрнига 2017 йил инвестиция дастури асосида 630 ўринли замонавий янги ўқув биноси қурилган. У ерда ҳозирда 1064 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. 

Мактабда қурилиш тиклаш ишларини вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида “Саъдулло бобо” МЧЖ амалга оширган. Объектнинг қиймати 2,27 млрд сўмни ташкил этган.

“Тасвирда акс этган ҳолат мактабнинг эски биносида содир бўлган. У 1926 йилда қурилган бўлиб, ушбу бинодан 2017 йилдан буён фойдаланилмайди. Мактаб биносини эскирган том қисмини қулаб тушиши оқибатида бирор-бир мактаб масъули ёки педагогга шикаст етмаган.

Ҳозирда эса тасвирда кўрсатилган парта, стул ҳамда мебель жиҳозлардан мактаб маъмуриятида фойдаланилмайди. Демографик ўсишни инобатга олиб 2025 йилларда мактабга қўшимча бино қурилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Шаҳрисабз

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг