Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 25 ноябрь куни халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди. 

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига Акром Исомиддинович Сулаймонов тайинланди. 

Маълумот ўрнида, Акром Сулаймонов 1969 йилда Чироқчи туманида туғилган. У Республика “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Тўлқин Каримов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан буён Шаҳрисабз шаҳри ҳокими лавозимида фаолият юритган Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Маълумот ўрнида, Сенатнинг жорий йил 20 ноябрь куни бўлиб ўтган 9-ялпи мажлисида Шаҳрисабз шаҳри тарихий маркази UNESCO’нинг моддий маданий мерослар рўйхатидан чиқиб кетиш хавфи остида экани айтилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Шарисабз шаҳри Акром Сулаймонов

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар