Шаҳрисабз ҳокими қабулига борган аёл “жиннихона”га жойлаштирилди
Жамият
−
20 Май 2021
31509Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким қабулига шикоят билан борган аёл жамоатчилик тартибини сақлаш баҳонасида бир кун мажбурий тартибда асаб-руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди. Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 1964 йилда туғилган Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Нодира Ўринованинг видеомурожаатда билдирган кўрсатмаси бўйича Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўрганиш олиб борилмоқда.
Ўринова Нодиранинг видеомурожаати юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигида ишчи гуруҳи тузилган.
“Шаҳрисабз шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган, шаҳар кенгаши депутати Шаҳло Раҳмонова шу йилнинг 29 апрелида эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган. Ўрганиш натижалари ҳақида албатта хабардор қиламиз”, дейилади хабарда.