Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси аниқ бўлди

Спорт

image

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини янги йилнинг январида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Ғиёсов ҳамкорлик қилувчи “Мир Бокса” промоутерлик компанияси вакили маълум қилди.

Унга кўра, Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги 15-жангини 2024 йил 13 январь куни ўтказади. Ўша куни унга мексикалик боксчи Пабло Сезар Кано рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам профбоксда ҳозиргача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг тўққизтасида муддатидан олдин зафар қучган. Унинг бўлажак рақиби Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 44 та жанг ўтказиб, уларнинг 35 тасида ғалаба қозонган, 8 та жангда мағлуб бўлган ва 1 та дуранг қайд этган. 

Таъкидлаш жоиз, Пабло фаолияти давомида икки бор жаҳон чемпионлик камарлари учун жангга чиққан ва иккаласида ҳам мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов проф бокс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг