Шаҳрам Ғиёсовга кўкрак нишони топширилди

Спорт

image

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 30 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

"Ҳурмат ва эътибор учун Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов ва божхона раҳбарларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Ўзбекистон Республикасига фидокорона хизмат қиламан", деб ёзиб қолдирди Ғиёсов ўз саҳифасида.

Аввалроқ, 29 ёшли Шаҳрам Ғиёсов уйлангани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, спортчи профбоксда умумий 9 та жанг ўтказиб, жангларнинг барчасида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks G'iyosov

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг