Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун жанг қилиши мумкин
Спорт
−
14 Октябрь 3907 1 дақиқа
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик жангига буйруқ берди. Ташкилот ушбу вазн тоифасидаги амалдаги чемпион Роландо Ромеро ўз камарини ўзбекистонлик мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовдан ҳимоя қилишини белгилаб берди.
Боксчиларнинг жамоаларига музокаралар ўтказиш учун 30 кун вақт берилди. Муддат 13 ноябрь куни ниҳоясига етади. Бу вақт давомида томонлар келишувга эриша олмаса, жангни ташкил этиш учун промоутерлар ўртасида очиқ савдо ўтказилади.
Маълумот учун, америкалик 30 ёшли Роландо Ромеро фаолияти давомида ҳозирга қадар 19 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангида ҳамюрти Райан Гарсиядан устун келганди. 32 яшар Шаҳрам Ғиёсов ҳисобида эса 17 та ғалаба бор. Ғиёсов 14 ноябрь куни Тошкентда россиялик Марк Урванов билан жанг қилади.
Live
Барчаси