Шаҳрам Ғиёсов Станионис билан бир кечада рингга чиқади

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзининг навбатдаги жангини шу йилнинг апрель ойида ўтказади. Бу ҳақда “Matchroom” хабар берди.

Манбага кўра, Шаҳрам Ғиёсов 12 апрель куни АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик Сити шаҳрида ташкил этиладиган профбокс оқшомида рингга кўтарилади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши аниқ эмас.

Оқшомнинг марказий жанги ярим ўрта вазнда WBA чемпиони Эймантас Станионис ҳамда IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида кечади. Ғиёсов эса бўлажак жангида ғалаба қозонса, кейинги жангини айнан Эннис-Станионис баҳси ғолибига қарши ўтказади.

Маълумот ўрнида, Ғиёсов профессионал боксда 14 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. 9 та жангда рақибини нокаутга учратган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов профессионал бокс Харли Медерос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг