Шаҳрам Ғиёсов профбоксдаги 17-ғалабасини расмийлаштирди (видео)
Спорт
−
13 Апрель 2025 13699 1 дақиқа
13 апрель тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Американинг Атлантик Сити шаҳрида ўтказилган профбокс кечасида рингга кўтарилиб, профрингдаги 17-ғалабасига эришди.
Аргентиналик Франко Махсимилиано Окампога қарши жанг қилган ўзбекистонлик 31 ёшли боксчи дастлабки раунддан катта устунликка эришиб, 4-раундда рақибини нокаутга учратди.
Жангдан кейин Ғиёсов ғалабани марҳум қизига бағишлаганини эълон қилди.
Шундай қилиб, Ғиёсовнинг кейинги жанги 2 та чемпионлиги камари учун бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Жарон Эннис ва Эймантас Станионис жанги ғолиби билан ҳисоб-китоб қилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025