Шаҳрам Ғиёсов даъвогарлик жангида ғалаба қозонди (видео)

Спорт

image

Бугун, 18 июнь куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Луизиана шаҳридаги “Smoothie King Center” аренасида маҳаллий спортчи Харольд Кальдеронга қарши рингга кўтарилди.

12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб ҳакамлар қарори билан аниқланди. Унга кўра, 120-108, 118-110, 116-112 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд келди.

Шу тариқа Кальдероннинг 27:0 кўринишидаги ғалабали сериясига барҳам берилиб, жанг ғолибига айланган Ғиёсов WBА камари учун мажбурий даъвогарга айланди. Eliminator эгаси эндиликда катта эҳтимол билан мазкур йўналишда чемпион ҳисобланган Эррол Спенсга қарши жанг қилади.

Маълумот учун, Ғиёсов бунга қадар профессионал боксда 13 та жанг ўтказиб, ҳаммасида ғалабага эришган. 

Америкалик Харольд Кальдерон эса Шаҳрамга имкониятни бой бергунига қадар профбоксда 27 та жанг ўтказиб, барча тўқнашувларда рақибларидан устун келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов профессионал бокс Харольд Кальдерон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг