ШҲТ НАТО билан ҳамкорлик ўрнатиши мумкинми?

Олам

image

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) барча халқаро бирлашмалар, жумладан, НАТО билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 24 апрель куни ШҲТ бош котиби ўринбосари Григорий Логвинов маълум қилган

Логвиновнинг айтишича, ШҲТ барча кўп томонлама халқаро бирлашмалар ва НАТОдан ташқари бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиш учун очиқ. Агар Альянс долзарб ва жиддий соҳаларга эътибор қаратса ҳамда ҳақиқатдан ҳам инсоният дуч келадиган таҳдидларга қарши курашса, унда мазкур ташкилот билан ҳам ҳамкорлик ўрнатилиши мумкин.

“Аммо, афсуски, ҳозир бунинг иложи йўқ. Бунда биз айбдор эмасмиз”, дейди ШҲТ бош котиби ўринбосари.

Шунингдек, Логвинов ШҲТнинг тинчликсевар ва конструктив характери ҳақида гапирган. 

"Ғарблик ҳамкасбларимиз ШҲТни ҳарбий иттифоқ сифатида кўришади, аммо бундай эмас. Бунга ташкилотда зарурат ҳам йўқ. Шахсан мен ШҲТни ўсишда давом этадиган тузилма сифатида кўраман. Энг муҳим жиҳатлар амалий тузилмани шакллантириш ва ассоциация доирасидаги ўзаро алоқалар бўлиб қолаверади", дейди у.

Бош котиб ўринбосарининг таъкидлашича, ташкилот доирасидаги ҳарбий машғулотлар ташқи босқиндан биргаликда ҳимояланишни англатмайди. Бундай машғулотлар халқаро террорчилар, экстремистларнинг кенг кўламли ҳужумларига қарши туриш мақсадида ўтказилади.

Маълумот учун, ҳозирда ШҲТга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Эрон ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида. Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон кузатувчи давлат, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлар мақомига эга. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Миср, Қатар ва Саудия Арабистони билан мулоқот бўйича шериклик меморандумлари имзоланган эди. Шу йилнинг март ойи охирларида Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қиролликка Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО ШҲТ Григорий Логвинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг