Севастополдаги Россия Қора денгиз флотига дронлар ҳужум қилди

Олам

image

Севастополь кўрфази ва унда жойлашган Россия Қора денгиз флотининг кемалари 29 октябрь куни учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумига учради. Бу ҳақда Россия томонидан аннексия қилинган Севастополь “губернатори” Михаил Развожаев маълум қилди, деб хабар берди DW.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум эрталаб соат 4:30да бошланган ва бир неча соат давом этган, натижада барча дронлар уриб туширилган. Бундан ташқари, россиялик ҳарбийлар кўрфаз сувларида ер усти учувчисиз самолётини йўқ қилди, деб ёзади Развозжаев.

Унинг қўшимча қилишича, Севастополь касб-ҳунар коллежи ётоқхонасида “баланд овоздан” дераза ойнаси ёрилиб кетган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган.

Шу билан бирга, Украинанинг УНИАН агентлиги Севастополь аҳолисига таяниб, соат 5:00 атрофида “омборга зарба берилган” деб хабар берди.

Севастополь кўрфазига дрон ҳужуми ва қатор портлашлардан сўнг у ерда шаҳарнинг шимолий ва жанубий қисмларини боғловчи ўтиш жойи тўсиб қўйилган. Ҳозир улар орасидаги алоқа фақат автобуслар орқали амалга ошириляпти, қайиқлар ва яхталар бормаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

флот

Баҳолаганлар

660

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг