Сеул ва Деҳлидан 390 нафар ўзбекистонлик қайтарилди
Жамият
−
11 Май 2020
8840Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг иккита чартер рейси билан Сеул ва Деҳлидан 390 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда хорижий нашрлар хабар тарқатди.
“Uzbekistan Airways самолётлари Сеул ва Деҳлига махсус чартер рейслар амалга оширди. Уларда 390 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди”, дейилади хабарда.
Олиб келинганлар икки ҳафта муддатга карантин зонасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай, Туркия ва Россияда оғир аҳволда қолган 11 минг ўзбекистонлик қайтарилиши ҳақида айтиб ўтганди.
LiveБарчаси