“Seoul Mun”да ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
11 Июль 5956 1 дақиқа
Бугун, 11 июль куни Тошкент шаҳридаги “Seoul Mun”да жойлашган овқатланиш масканларининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, 09:43 да Тошкент шаҳар ФВБга, Яккасарой тумани Баҳодир кўчасида “Seoul Mun”да жойлашган овқатланиш масканларининг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига 4 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғин соат 09:49 да ўраб олинган ва соат 09:53 да тўлиқ ўчирилган.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Кичик Чимён тоғида ёнғин келиб чиққанди. Ёнғин оқибатида дам олиш масканлари ва аҳоли яшаш хонадонларига зарар етмаган.