Сергелига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

2024 йил февраль ойидан бери Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Даврон Раҳимжонович Исматов Сергели тумани ҳокими бўлди.

Даврон Исматов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий – Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида таҳсил олган.

Сергели туманига 2020 йилдан бери Элбек Шукуров раҳбарлик қилиб келаётган эди. У эндиликда қайси лавозимга тайинлангани ҳозирча маълум эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Сергели Элбек Шукуров Даврон Исматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг