Сергелида жанжал кўтарганларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
3-саҳифа
−
04 Июль 2024 7509 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар жанжаллашаётгани ва автомашина одамларни уриб юборгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 июль куни тахминан соат 23:00 ларда Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида ўзаро таниш бўлган бир нечта фуқаролар К.Ф., Б.А., Т.Ж., Ф.Р., И.У.лар оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетган.
Жанжал оқибатида уч нафар фуқаро тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Вафот этган ёки оғир жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Гумондор шахслар ушланган. Тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги гул дўконида сотувчига қўл кўтариб, жанжал кўтарган шахс ушланганди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь