Сергели метро линиясида илк бор поезд ҳаракатланди
Жамият
−
17 Октябрь 2020
7223Кеча, 16 октябрь куни Тошкент метрополитенининг мавжуд “Олмазор” станциясидан янги қурилаётган Сергели метро йўналишининг сўнгги – “Қипчоқ” станциясигача тест режимида поезд ўз ҳаракатини амалга оширди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, синов натижасида устки пўлат изларининг тайёрлиги тасдиқланган.
Бугунги кунда янги Сергели метро йўналишида якуний қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Билдирилишича, янги метро йўналиши ва унинг обектлари қурилиш меъёрлари ва техник талабларига мос равишда, белгиланган муддатларда жорий йил оҳирига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Сергели туманида қурилаётган ер устки метросида темир-бетон конструкция ишлари 100 фоиз бажарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тумандаги янги “Сергели” ер устки метро линияси “Чоштепа”, “Тошкент халқа йўли”, “Сергели”, “Aфросиёб”, “Қипчоқ” бекатларидан иборат.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь