Сергели ҳудуди Зангиота ҳисобига кенгаяди
Жамият
−
28 Август 2019
11665Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатда Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудининг умумий майдонидан 428 гектарлик қисми белгиланган тартибда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига ўтказилгани қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги СҚ-418-III-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар режаси тасдиқланиши мумкин.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси