Сербиядаги тартибсизликлар ортида коллектив Ғарб турибди – Россия ТИВ
Олам
−
25 Декабрь 2023
5936Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Белграддаги тартибсизликлар ортида коллектив Ғарб турганини айтди. Бу ҳақда у маҳаллий матбуотга берган изоҳида сўз очди.
“Коллектив Ғарбнинг “Майдан тўнтаришлари” усулларидан фойдаланган ҳолда мамлакатдаги вазиятни силкитишга уринишлари яққол кўриниб турибди”, дейди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, муаммонинг ягона ечими – бу конституцияга қатъий риоя қилиш, миллий манфаатлар учун овоз берган Сербия халқининг танловини ҳурмат қилиш.
Маълумот учун, Сербияда оммавий намойишлар 18 декабрь куни кечқурун бошланган. 17 декабрь куни бўлиб ўтган сайлов натижаларидан рози бўлмаган мухолифат Белград марказидаги Республика сайлов комиссияси биноси ёнида бир қатор митингларни бошлади ва улар ҳозиргача давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 декабрь куни Сербия пойтахти Белград марказида 2,5 мингга яқин одам намойишга чиққан, уларнинг 1,2 мингга яқини шаҳар маъмурияти биносига бостириб киришга уринганди.
LiveБарчаси