Сербияда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди
Жамият
−
15:55 811 1 дақиқа
Бугун, 8 сентябрь куни Белграддаги Сербия саройида Сербия Республикасига расмий ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Сербия Президенти Александр Вучич давлат раҳбарини самимий қарши олган.





Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Сербия давлат мадҳиялари янграган, артиллерия тўпларидан ўн марта ўқ узилиб, тантанали салют берилган.


Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Белград шаҳрига боргани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ, Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белград шаҳрида Ўзбекистон раҳбарининг Сербияга ташрифи муносабати билан ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди.
Live
Барчаси