Сенатор Шарап Уснатдинов вафот этди
Жамият
−
09 Сентябрь 2020
11078Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, фидойи журналист, “Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Шарап Уснатдинов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Халқ сўзи нашри хабар берди.
Маълумот учун, Шарап Уснатдинов 1942 йил Кегейли туманида туғилган. Марҳум Нуроний жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси сифатида узоқ йиллар мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўшган.
Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тугатган ёзувчи, жамоат арбоби ўзбек халқига “Кимга кеч, кимга тонг саҳар”, “Сўнгги овчи”, “Кўрганларим, кўнгилдагиларим”, “Биринчи қорақалпоқ балетмейстери”, “Шоирнинг ёшлиги” каби роман ва қиссаларини мерос қилиб қолдирди.
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь