Сенат Россияда норозилик уюштирган ўзбекистонлик мигрантларга ёрдам бераётгани айтилди
Жамият
−
26 Февраль 2023
8338Аввалроқ Россия пойтахти Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар оммавий норозилик ҳаракати уюштирганди. Ўзбекмстон Олий Мажлиси Сенати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирилди.
Қайд этилишича, ҳолат комиссия томонидан назоратга олинган ва бу борада зарур чоралар кўрилиб, хориждаги ўзбекистонликларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, ҳар бир маълумот ва мурожаат белгиланган тартибда тезкорлик билан ўрганиб чиқилади.
Таъкидланишича, 2022 йилда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 14 минг нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 271 минг нафарига маслаҳат хизматлари, 20 минг нафарига ижтимоий ёрдам, 3,8 минг нафарига эса моддий ёрдам кўрсатилиб, 1,4 минг нафар шахсга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган.
“Азиз юртдошлар, агар сиз мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш, иш ҳақини ўз вақтида бермаслик билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз 1176 ҳамда 1092 рақамли ишонч телефонлари ҳамда dmi.mehnat.uz сайти орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь