Москвада ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар митинг ўтказди

3-саҳифа

image

Россия Федерациясида меҳнат қилиб, ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери ойлик маошини олмаган ўзбекистонлик ва тожикистонлик минглаб мигрантлар Москвада митинг уюштирди. Вазиятни ўрганган Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳодисага изоҳ берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 февраль куни Москва шаҳридаги “Сrocus Group” қурилиш майдончасида меҳнат мигрантлари томонидан норозилик ҳаракати уюштирилган. Намойишга иш ҳақининг ўз вақтида тўланмагани сабаб бўлган. Шундан сўнг корхона раҳбарияти фуқаролар билан учрашиб, уларнинг ишлаган барча маошларини тўлаб беришни ваъда қилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси митинг оқибатида жароҳат олганлар ва ҳибсга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг