Сенат 2020 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади
Жамият
−
30 Ноябрь 2019
7408Хабарингиз бор, бугун, 30 ноябрь куни Тошкент шааҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича тушунтириш берди.
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун 5 боб ва 28 моддадан иборат. 2020 йилда Давлат бюджетининг харажатлари 131,1 трлн сўмни ташкил этади. Бу ўтган йилдагига нисбатан 24,0 фоизга кўп.
Сенаторлар бюджет лойиҳасида маҳаллий ҳокимларга кўпроқ мустақиллик бериш кўзда тутилганини таъкидлаб ўтди.
Муҳокамалар якунлангач, қонун лойиҳаси овозга қўйилди ва маъқулланди. Эндиликда қонунни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тасдиқлаши керак бўлади.