Бюджет сиёсатида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда – Қўчқоров
Жамият
−
30 Ноябрь 2019
65892020 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг 5,5 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 4 фоизга, капитал қуйилмалар ҳажмининг камида 10 фоизга, чакана савдо айланмасининг 5,6 фоизга, хизмат кўрсатиш ҳажмининг 5,7 фоизга ўсиши прогноз қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида маълум қилди.
Сенат ялпи мажлисида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қўйилган. Муҳокама аввалида мамлакатнинг бош ҳисобчиси Қўчқоров сўз олиб, давлат бюджети лойиҳаси юқоридаги макроиқтисодий кўрсаткичлар параметлари асосида ишлаб чиқилганини айтади.
Қайд этилишича, 2020 йилда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларини давом эттириш билан бирга бюджет сиёсатида ҳам жиддий ўзгаришлар назарда тутилмоқда.
“Давлат бюджети лойиҳаси, Сизларга биринчи марта, Ҳалқаро валюта жамғармаси ҳамда бошқа халқаро молиявий институтлар томонидан тақдим этилган экспертлар билан биргаликда жаҳон стандартларига мос равишда ишлаб чиқилган қонун шаклида тақдим этилди.
Бундан кўзланаётган асосий мақсад:
• бюджетни қабул қилиш ва ижросини таъминлашда парламент назоратини кучайтириш;
• бюджет интизомини мустаҳкамлаш;
• бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш;
• бюджет ижроси жараёнининг иштирокчиларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдир”, дейди вазир.
LiveБарчаси