Сен ҳам эплолмасанг, бу вазирликни ёпишимиз керак – Президент Мусаевга

Жамият

image

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев тизимни эпақага келтиролмаса, мамлакатда бу вазирликни ёпишга тўғри келиб қолади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.

“Вазир биронта шифохонанинг “глав врач”ини танимасди. Тошкентдагини танирди, Андижон Қорақалпоғистондагини танимасди. Сен ҳаммани танишинг керак, қишлоқ шифокорлик пункти (шифокори – таҳр.)ни ҳам таниши керак. Маҳаллага тушдикку. Қишлоқ врачлик пункти сенинг маҳалланг. Бирламчи бўғинга тушиш керак.

Сен ҳам буни эплолмасанг, Ўзбекистонда тиббиётни ҳеч ким эплолмас экан. Ёпишимиз керак бу вазрликни”, деган Президент Мирзиёев.

Маълумот учун, Беҳзод Мусаев ўтган йилнинг ноябрь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошига келди. Унгача вазирликка 2020 йилнинг 3 ноябридан бери Абдуҳаким Хожибоев раҳбарлик қилган. Ўз навбатида Хожибоев бу лавозимда 2017 йилдан бери ишлаб келган Алишер Шодмонов ўрнини эгаллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

2196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг