Сеҳрли диёр орзуси: эртага Green Card натижалари эълон қилинади

Бу қизиқ

image

Эртага, 3 май куни АҚШда яшаш имконини берувчи Green Card дастури натижалари эълон қилинади.

Тошкент вақти билан 21:00 да АҚШнинг Хилма-хиллик дастури – кўплаб мамлакатлар фуқароларига ушбу давлатга кўчиб бориш имконини берувчи Green Card (DV-2026) натижалари чиқади. Дастурнинг 2026 йилги мавсумига 2024 йил 2 октябрдан 7 ноябригача аризалар қабул қилинган эди. Унга ариза топширган шахслар dvprogramm.state.go веб-сайти орқали натижаларни билиб олиши мумкин. АҚШ DV-2026 Green Card учун 55 мингта квота ажратган.

Маълумот учун, Green Card лотереяси – АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган “DV Lottery” дастури ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларидан минглаб одамларга АҚШга келиб яшаш орзусини рўёбга чиқариш имкониятини беради. Конгресс қарори билан жорий этилган “Турли миллатларга мансуб иммигрантлар виза дастури E-DV” ҳар йили Давлат Департаменти томонидан бошқарилади. Иммиграция ва фуқаролик актининг (IFA) 203(s) бўлими Америка Қўшма Штатларига тарихан иммиграция кўрсаткичи паст давлатлардан бўлган “турли миллатларга мансуб иммигрантлар” деб аталувчи иммигрантлар синфини жорий этади. Грин-карта одатда 10 йилга берилади, унга эга бўлгандан сўнг 5 йил ўтгач, АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза бериш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Green Card DV Lottery

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг