Фарғонада газ узилганига қарши норозилик уюштирган завод ходимлари қамалди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада саноат корхоналаридан газ узиб қўйилиши натижасида 10 минглаб аҳоли ишсиз қолгани ва улар газ улаб берилишини сўраб, кўчага чиққани ҳақида видеохабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 ноябрь куни аҳолига табиий газни кўпроқ етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон тумани, Шўрсув МФЙда жойлашган “ALBUS” гипс ишлаб чиқарувчи заводи олдиндан тузилган шартнома шартларига биноан туман газ идораси томонидан газ қувуридан узилган.

“Жорий йилнинг 6 декабрь куни заводнинг 20 нафар ишчилари юқоридаги ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ўзбошимчалик билан жамоат тартибига қарши нозориликларни уюштирган”, дейилади расмий муносабатда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ томонидан заводнинг жами 7 нафар ишчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинган.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди 07.12.2022 йил куни ҳуқуқбузарларнинг 1 нафарига 10 сутка, 6 нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

2092

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг