Сайёҳлар учун энг қиммат ва арзон шаҳарлар номи эълон қилинди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри чет элликлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Mercer” халқаро консалтинг компанияси хабар берди.

“Mercer” 2021 йилда хорижликлар яшаши учун дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Рейтингда Ашхобод бир поғона кўтарилиб, ўтган йилги пешқадам Гонконг шаҳрини ортда қолдириб, юқори поғонани эгаллади. Ливан пойтахти Байрут учинчи ўринни банд қилган. 

Маълумот учун, Ливан пойтахти сўнгги бир неча йил ичидаги сиёсий тартибсизликлар натижасида бирданига 42 та поғонага кўтарилди. COVID-19 пандемияси ва Байрут портидаги портлашлар иқтисодий таъсирни кучайтирди ва инфляцияни рекорд даражада оширди.

Ундан кейинги ўринларни Токио ва Цюрих шаҳарлари эгаллаган. Қолган ўнталикни Шанхай (6), Сингапур (7), Женева (8), Пекин (9), Берн (Швецария пойтахти) шаҳарлари забт этган. Ўз ўрнида рейтингда энг арзон шаҳарлар рўйхатидан Тибилиси (207), Лусака (208. Замбия пойтахти) ва Бишкек жой олган.

2019 йилда яна бир консалтинг компанияси “ECA International”Ашхободни чет элликлар учун энг қиммат шаҳар деб тан олганди. Лекин, “Mercer” рейтинггида Туркманистон пойтахти 2019 йилда 7-ўринни, 2018 йилда эса 43-ўринни эгаллаган. 

Ашхободда чет элликлар учун яшаш нархининг бундай кескин ошиши “қора бозор”да доллар курсининг кўтарилиши ва шунга мос равишда нархларнинг манатда кўтарилиши билан изоҳланади. Хориж фуқаролари долларни фақатгина банкдан манатга алмаштиради. Банкда эса курс “қора бозор”дан паст.

Маълумот учун, Ашхобод супермаркетларида бир килограмм гўшт ўртача 80-90 манатдан (расмий курс бўйича 22,9-25,7 доллар ёки “қора бозор” курси бўйича 2,4-2,7 доллар) сотилмоқда.

 

Исломжон Омонжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

шаҳар

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг