Сайловга жалб қилинган 53 минг ходим қуролланган...ми?

Жамият

Аввалроқ, бугун бўлиб ўтаётган Ўзбекистонда Олий Мажлис қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари учун депутатлар сайловига 53 минг нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жалб этилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Хўш, хавфсизликни таъминлашга жалб этилган 53 мингга яқин ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари қуролланганми? Агар қуролланган бўлса, бу қандай қуроллар. QALAMPIR.UZ мухбири Баҳодир Аҳмедов Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга ушбу савол билан мурожаат қилди. 

“Қурол масаласида алоҳида мавзу. Бу ерда резерв ходимлар бор ва уларда қурол мавжуд. Хавфсизликни таъминлаш айрим ҳолларда металлодетекторлар амалга оширилади, яъни шубҳали кўринган шахслар металлодетектор орқали текширилиши мумкин. Лекин, қурол минимал даражада бўлади”, дейди Пўлат Бобожонов. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сайлов Пўлат Бобожонов

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг