Сайлов бюллетенини бир неча марта берганлик учун жавобгарлик белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда бир неча марта сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди. Тегишли қонун кеча, 4 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Унга кўра, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, сайлов комиссиясининг ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоси томонидан фуқарога бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари бўйича Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки якуний ҳисоботни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Маълумот учун, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловлари  аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар ва пропорционал тизим асосида ўтказилади. Депутатларнинг 75 нафари мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодга овоз бериш йўли билан, қолган 75 нафари эса пропорционал тизим асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланишади. Сайловда сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодларни кўрсатишда аёлларнинг улуши камида 40 фоиз бўлиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сайлов бюллетени

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар