Сайлов арафасида Ливияда қуролланган шахслар ҳукумат биносини эгаллаб олди
Олам
−
16 Декабрь 2021
5308Кеча, 15 декабрь куни кечқурун Ливия пойтахти Триполидаги Миллий бирлик ҳукумати штаб-квартираси ва Мудофаа вазирлиги биносига қуролланган шахслар бостириб кирди. Бу ҳақда “Ал-Жамоҳирия” ахборот агентлиги хабар берган.
Триполидаги ҳукумат биноларининг босиб олиниши Ливияда жорий йилнинг 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловига атиги саккиз кун қолганида содир бўлган.
“Қуролли шахслар чоршанба куни кечқурун Триполидаги Миллий бирлик ҳукумати штаб-квартираси ва Мудофаа вазирлиги биносига бостириб киришди”, дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, Ливия пойтахтининг бир қатор ҳудудларида энергия ўчирилган.
Маълумот ўрнида, 2011 йилда Ливия раҳбари Муаммар Қаззофий ағдарилиб, ўлдирилгач, Ливия ягона давлат сифатида фаолият юритишни тўхтатди. Жорий йил февраль ойи бошида Женевада БМТ раҳбарлигидаги Ливия сиёсий мулоқот форуми 24 декабрдаги умумий сайловларга қадар Ливияни бошқарадиган ўтиш даври ижроия ҳокимиятини сайлади. Президент кенгашининг янги раҳбари Ливиянинг Грециядаги собиқ элчиси Муҳаммад Менфи, ўтиш даври ҳукумати раҳбари эса ливиялик тадбиркор ва сиёсатчи Абделҳамид Дбейба бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь